ЕИ Россияга қарши янги санкцияларни мувофиқлаштиришга тайёр эмас – Боррель

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили ЕИ ҳозир бу ҳолатда эмаслигини қайд этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ҳозирча Россияга қарши янги санкциялар тўпламини мувофиқлаштиришга тайёр эмас. Бу ҳақда Люксембурдаги вазирлар учрашувига келган Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.
“Бугун биз Россияга қарши янги санкцияларни мувофиқлаштириш ҳолатида эмасмиз, муҳокамаларни давом эттирамиз”, - деди Боррель Росатомга қарши чеклов киритилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб бераётиб. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.