ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари ва ҳукумат раҳбарлари, чет элдаги таниқли жамоат ва дин арбоблари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табрикномалар келмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.
Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида Ўзбекистон президенти ва кўп миллатли халқига чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини изҳор этиб, кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирмоқда, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиламоқда.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров;
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
Эрон президенти Иброҳим Раисий;
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди;
Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Индонезия президенти Жоко Видодо;
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб;
Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Баҳрайн подшоҳи Шайх Ҳамад бин Исо Ал Халифа;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II;
Сурия президенти Башар Асад;
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос;
Саудия Арабистони валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид ол Наҳаён;
Кувайт валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун;
Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа.
Қутловлар келишда давом этмоқда.