ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Қозоғистонда жорий йилнинг июль ойидан 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Таъкидланишича, шу билан бирга, 5 ва 6 кунлик иш ҳафталари сақланиб қолади. Умумий дам олиш куни якшанбага тўғри келади. Қолган дам олиш кунлари жамоа шартномасида белгиланади.
Қайд этилишича, қўшимча ишларнинг давомийлиги ойига 12 соатдан ошмаслиги керак.