Ғарб Зеленскийдан норози – америкалик журналист

Журналистнинг сўзларига кўра, америкаликлар Украина раҳбарига коррупцияга алоқадор 35 нафар амалдор рўйхатини берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ғарб Украина президенти Владимир Зеленскийдан унинг ҳукуматидаги коррупция даражаси юқорилиги туфайли норози, дейди америкалик журналист Сеймур Херш.
“Зеленскийга етказилмоқчи бўлган асосий ғоя шу эди: Aмерика амалдорлари ва генераллари сиздан қаттиқ ғазабланишмоқда, чунки сиз жуда кўп чўнтакка урасиз – қолганлардан кўра кўпроқ оласиз”, - деди журналист.
Журналистнинг сўзларига кўра, америкаликлар Украина раҳбарига коррупцияга алоқадор 35 нафар амалдор рўйхатини берган, улардан ўн нафари ишдан бўшатилган.
“У ерда коррупция шунчаки даҳшатли. Доим шундай бўлган. Вазият ўзгармайди”, - деди Херш.
Еврокомиссия Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини олиш учун бир қанча шартлар қўйган, жумладан, коррупцияга қарши курашни кучайтириш.