“Канада халқи сендан нафратланади, тиланчи” — Зеленскийнинг сўзлари масхара қилинди

Twitter фойдаланувчилари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Украина ва Канада умумий қадриятларга эга ва эркин дунёни ҳимоя қилишлари ҳақидаги сўзларини масхара қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Twitter фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг Украина ва Канаданинг умумий қадриятлари ҳақидаги сўзларини масхара қилишди, дея хабар берди РИА Новости.
Twitter фойдаланувчилари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Украина ва Канада умумий қадриятларга эга ва эркин дунёни ҳимоя қилишлари ҳақидаги сўзларини масхара қилишди.
"Кўпчилигимиз пулимизни қайтариб олишни хоҳлаймиз", деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
"Эркин дунё? Сиз жиддий гапирдингизми?" – деб сўради бошқаси.
"Умумий қадриятлар? Коррупция, биз Украина билан баҳам кўрмаймиз", учинчиси қўллаб-қувватлади.
“Бу қандай қадриятлар?” деб қўшимча қилди бошқа фойдаланувчи.
“Ҳукуматга раҳмат... Канада халқи сендан нафратланади, тиланчи”, дея хулоса қилди навбатдаги фойдаланувчи.
Аввалроқ Канада янги ёрдам пакети доирасида Украина учун 26 миллион долларлик ёқилғи сотиб олиш ниятида эканлигини маълум қилганди.