Қамчиқ довонида юк автомобилидан қочган Damas ҳандаққа тушиб кетди

"DAF" русумли юк автомобили ўрта темир тўсиққа урилди. Damas русумли автомашина юк машинасидан қочиш оқибатида ҳандаққа тушиб кетди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Қамчиқ довонида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Бугун соат 06:22 ларда А-373 халқаро автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони қисмидан ўтган 269,4 километрида "DAF" русумли юк автомобили "Тошкент-водий" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ўрта темир тўсиққа урилди.
На Камчике перевернулся грузовик
Шу ҳаракат йўналишидаги Damas русумли автомашина юк машинасидан қочиш оқибатида ҳандаққа тушиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва вазият оқибатларини бартараф этмоқда.
Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва 2 нафар "Damas" автомобилидаги йўловчилар тан жароҳати олиб, Поп туман марказий шифохонасига юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.