ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Норвегиянинг Валдрес шаҳрида аёл ота-онасининг уйи ертўласидан хазина топди. Бу ҳақда РИА Новости Иннландет округи муниципалитетига таяниб хабар берди.
Грета Маргот Сёрум уйини тозалаш вақтида 32 та темир қуймага дуч келди. У уларнинг тарихий аҳамиятга эга эканлигини англади ва мутахассисларга мурожаат қилди.
Топилмани Викинглар ёки эрта ўрта асрларга тегишли экани тахмин қилинди. NRKнинг таъкидлашича, артефактлар уйда 1980 йиллардан бери мавжуд.
Гретанинг отаси қудуқ қазаётганда темир панжараларни топиб олган ва кейин уларни ертўлага ташлаб кетган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, минг йил муқаддам кимдир артефактларни кейинчалик уларни қайтариб олиш учун кўмган бўлиши мумкин. Аммо у уларни олиб кетмаган.
Қуймалар чўзилган, бир томонида тешик бор - улар боғланган бўлиши мумкин.
Ҳар бирининг оғирлиги тахминан 50 граммни ташкил қилади. Олимлар уларни пул сифатида ишлатилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.