ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Франция жанубидаги Перол коммунасида жойлашган ресторанларнинг бирига мамлакат президенти Эммануэл Макрон ташриф буюрганидан сўнг, рейтинг кескин тушиб кетди ва Интернетда салбий шарҳлар кўпайди. Бу ҳақда РИА Новости France Bleu нашрига таяниб хабар берди.
Пайшанба куни президент Эммануэл Макрон Франция жанубидаги Эро департаментига ташриф буюрди. Ташриф давомида у Перол коммунасидаги Peña Pil Pil ресторанида пиво ичиш учун тўхтаган.
Ўшандан бери “Google”да ресторан ҳақида салбий шарҳлар ва ёмон рейтинг юзага келди.
Макрон ташриф буюрганидан сўнг, муассасанинг Google рейтинги бир неча соат ичида 5/5 дан 1,6/5 гача тушиб кетди.
Ресторан официанти Венсаннинг айтишича, президентнинг ташрифи улар учун мутлақо кутилмаган ҳолат бўлган.
“Президентнинг бизга келишини билмаган эдик... Бироқ, республика президенти ёки вазирни қабул қилмасликка имконимиз йўқ”, — дея қўшимча қилди у.