ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik.Коронавируснинг янги штамми туфайли Ҳиндистоннинг иккита штатлари - Керала ва Харяна жамоат жойларида ниқоб тақишни қайтадан жорий қилди, ҳафта охиригача бошқа штатлар, жумладан Гоа ҳам уларга қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости АТОР ассоциациясига таяниб хабар берди.
Ассоциациянинг аниқлик киритишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқин ойларда дунёда коронавируснинг “пандемия тугаганини” эълон қилишга тайёрланаётган эди, бироқ “Арктур” (Arcturus)нинг янги штамми пайдо бўлиши режаларни секинлаштирди.
Бугунги кунга қадар Арктур билан касалланиш ҳолатлари 30 та давлатда қайд этилган.
Ҳиндистонда 19 апрель куни 40 000 дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди. Маҳаллий шифокорлар аллақачон бутун мамлакат бўйлаб транспортда ва жамоат жойларида ниқоб режимини қайтаришга чақирмоқда.
Индонезияда етти нафар шахсда аниқланган, аммо расмийлар аҳолидан ваҳима қилмасликни ва аллақачон маълум бўлган тиббий протоколларни қўллашни сўрамоқда.
Жануби-Шарқий Осиё ва Европанинг бошқа мамлакатлари Арктурнинг пайдо бўлишига худди шундай муносабатда бўлишди.
Малайзияда май ойида Рамазон тугаши билан ковид тўлқини пасаяди, деб умид қилишмоқда.