ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Иссиқлик таъминоти истеъмолчиларида мавжуд бўлмаган қарздорлик юзага келди. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" иссиқлик таъминоти корхонаси хабар берди.
"Veolia Energy Tashkent" иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчиларнинг шахсий ҳисобварақларида баланс нотўғри кўрсатилгани учун истеъмолчилардан узр сўради.
Қайд этилишича, тизимдаги хатолик туфайли истеъмолчиларда қарздорлик пайдо бўлган.
“Тизим ишлаб чиқувчилари катта ҳажмдаги маълумотларни (жумладан, 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойлари учун қайта ҳисоблаш маълумотларини) юклашди ва тизимда носозлик юзага келди”, дейилади хабарда.
Айни пайтда мутахассислар муаммонинг ечими устида ишламоқда.
Истеъмолчилар балансни солиштириш учун компаниянинг туман бўлимларига мурожаат қилишлари шарт эмас.