Путин Россия мусулмонларини ҳайит билан табриклади

Россия мусулмонлари давлат ва жамият ишларида фаол қатнашмоқда, махсус операця доирасида елкама-елка туриб, Ватанни ҳимоя қилмоқда - Путин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр - Sputnik. Владимир Путин Россия мусулмонларини Рамазон ҳайити билан табриклади. Бу ҳақида Россия президентининг махсус телеграммаси Кремль сайтида эълон қилинган.
Қуйида президент табрик сўзининг тўлиқ матнини келтирамиз.
Россия мусулмонлари,
Сизларни Рўза-байрам билан табриклайман!
Муборак Рамазон ойи тугашини англатувчи ва бутун дунё мусулмонлари томонидан алоҳида эъзозланадиган ушбу байрам негизида инсоннинг ўз-ўзини руҳий камол топтириш ва раҳм-шафқат ва меҳр-оқибатга бўлган интилишларини мужассам этган.
Мамнуният билан қайд этаманки, бизнинг юртимиз мусулмонлари ҳам ўз ота-боболарининг кўп асрлик урф-одат ва қадриятларига юксак ҳурмат билан муносабатда бўлишмоқда ва ўз фарзандларига ҳам буни ўргатмоқда.
Мусулмон умматининг ҳаёти яхши амаллар ва ташаббусларга бой. Унинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги фаол ривожланиб, маърифий ва хайрия ташаббусларига тинимсиз эътибор қаратилмоқда.
Бугун махсус ҳарбий операция давомида мусулмон жангчилар ўзларининг қуролдошлари билан биргаликда Россияни ҳимоя қилмоқдалар, жангларда мардлик ва ўзаро ёрдам кўрсатмоқдалар.
Ва, албатта, миллатлараро ва динлараро мулоқотни таъминлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда мусулмон ташкилотларининг ҳиссаси беқиёс.
Сизларга соғлиқ, муваффақият ва энг эзгу тилаклар тилайман.