ТОШКЕНТ, 21 апр Sputnik. Қурол савдосидан кейин АҚШда энг фойдали “бизнес” сифатида фақат ўзга сайёраликлар, “диктаторлар” ва яна қандайдир “қувғинди”лар билан курашишгина қолади.
Қоронғи хонада қора мушукни топиш қийин, айниқса мушук аслида у ерда йўқ бўлса. Бироқ, Пентагон йиллар давомида миллий хавфсизликка таҳдид солувчи қандайдир номаълум учар жисмлар билан курашиш усулларини ишлаб чиқмоқда. Бу борада у махсус бошқарма тузган, бир қанча номаълум учар жисмларни уриб туширишга муваффақ бўлган ва бунинг учун мунтазам равишда миллиардлаб доллар олади.
Сенат Қуролли кучлар қўмитаси ҳузурида 19 апрель куни АҚШ Мудофаа вазирлигининг “Барча соҳаларда аномалияларни ўрганиш бўйича бошқармаси” фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Номаълум жисмлар (НУЖ) мунтазам равишда космосда, ҳавода, қуруқликда, сувда ва сув остида кузатилиб, асоссиз равишда АҚШ ҳарбий объектлари ёки операцияларига таҳдид солмоқда экан. Пентагоннинг асосий бошқармаси “НУЖларни яхшироқ тушуниш ва уларга жавоб бериш” борасида қизғин иш олиб бормоқда, илмий-разведка маълумотларини таҳлил қилмоқда ва ҳафтасига 650 тагача ишларни (эпизодларни) ўрганиб чиқмоқда. Ҳисобот ишончлироқ кўриниши учун, Пентагон Сенатга MQ-9 дронлари томонидан суратга олинган НУЖ видеоларини тақдим этди.
Тасодиф бўлса керак, лекин 19 апрель оқшомида Киев осмонида ёрқин чақнаш содир бўлди, кейин эса ёнаётган вайроналар шаҳар кўчаларини ёритиб юборди. Украина президенти маъмурияти раҳбари Андрей Ермак Украина Қуролли Кучларининг ҳаво мудофааси ёрдамида НУЖларни йўқ қилиш версиясини тезда инкор этди. Пентагон Американинг RHESSI космик кемасининг орбитадан чиқиб кетишиҳақидаги муқобил маълумотни тасдиқламади. Украина космик агентлиги тундаги чақнашни Лирид оқимидан катта метеоритнинг қулаши билан изоҳлади. Киев ОАВлари эса Американинг разведка йўлдоши Россиянинг радиоэлектрон жанг ускуналари "таъсиридан" кейин қулагани ҳақида хабар берди. Гўёки, Германиядаги Рамштайн авиабазасида УҚК “донор давлатлари”нинг навбатдаги учрашуви арафасида бу Ғарбга огоҳлантириш бўлган. Шу куни The Washington Post нашри Украина узра Starlink сунъий йўлдошларини бузиш учун Россия “Тобол” тизимидан фойдаланаётгани ҳақида хабар берди. Қандай бўлмасин, Киев режимининг кундузлари ва айниқса тунлари янада безовтали бўлиб бормоқда.
Аввалроқ Аляска, Жанубий ва Шимолий Каролина қирғоқлари яқинида ҳамда Мичиган штатидаги Гурон кўли устидан АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари саккиз кун ичида тўртта НУЖни уриб туширган эди, бироқ жисмлар портламаган, қолдиқлар топилмаган. АҚШдаги НУЖлар ва Киевдаги “ярқин шуъла” кўплаб жавобсиз саволларни ўзида мужассам этди. Бу одатий ҳолат. Номаълум сирлар кўп йиллар давомида Пентагон мутахассисларига ҳаловат бермайди.
Энг муҳими, ўзга сайёраликлар ва Ернинг бошқа “қувғинди”ларига қарши кураш Америка учун – кўп миллиард долларлик маблағлардир.
Шунчаки бизнес
АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Ллойд Остин ва унинг юқори мартабали сафдошлари кеча янги таҳдидлар, уларга қарши чоралар ва “нархлар” ҳақида маълумот беришди. Ўзга сайёраликлардан ташқари, Россия, Хитой ва Шимолий Кореянинг ишланмалари, илғор ракета тизимлариҳам америкаликларни ҳавотирга солмоқда. Россия махсус ҳарбий операция даврида Украинанинг ракетага қарши мудофааси эса ҳимматли Пентагонга 35 миллиард долларга тушди. Шундай қилиб, Конгресс Американинг хавфсизлиги ва буюклиги учун қила оладиган энг яхши қарор бу Мудофаа ва ҳарбийқурилиш тўғрисидаги қонун, яъни янги маблағларни ажратиш тўғрисидаги қонунни тезда қабул қилишдир.
АҚШ Мудофаа вазирлигининг талаблари камтарона эмас:
космик имкониятларни модернизация қилиш, душман ракеталари ва инфрақизил жисмларини кузатиш учун 5 миллиард доллар;
Lockheed Martin корпорациясининг янги авлод қирувчи-тутувчи самолёти учун 2,2 миллиард доллар
Standard Missile 3, Terminal High Altitude Area Defense ракеталари ва Patriot PAC-3 қирувчи-тутувчи самолётлари учун 2,2 миллиард доллар;
паст даражадаги ракета таҳдидларига қарши туриш учун 1,5 миллиард доллар;
Гуам мудофааси учун 1,5 миллиард доллар...
Рўйхат тўлиқ эмас, аммо бу йилги бюджети тахминан 850 миллиард доллар бўлган Пентагоннинг иштаҳаси ҳақида етарлича тушунча беради. Маблағ миқдори рекорд ҳолатида, гарчи Америкага ҳеч ким таҳдид қилмаётган бўлса ҳам.
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов кеча Newsweek нашрига берган интервьюсида “айнан Вашингтон стратегик барқарорлик бўйича икки томонлама мулоқотни бир томонлама тўхтатиб қўйди, унинг асосий мақсади келажакда қурол-яроғ назорати ва хавфларни камайтириш чоралари учун пойдевор яратиш эди”, деган фикрни билдирди. Натижада нима бўлди?
The Wall Street Journal нашри ўзини демократия учун курашчилар деб эътироф этган АҚШ – дунё бўйича битта шундай эканлигини тан олди, чунки ҳеч кимга таъна, танбеҳ, санкциялар ёқмайди. Америка бошчилигидаги Ғарб дунёсининг тартибсиз қулашини эса илғор ташқи сиёсатнинг “ғалабаси” сифатида кўрсатиб бўлмайди.
Катта пуллар кўпларни ақлдан оздиради, шунинг учун Пентагон НУЖларни таъқиб қилмоқда, АҚШнинг гипертовушли ракеталари фақат лойиҳаларда мавжуд, SpaceX учувчисиз фазовий кемаси эса учирилганидан бир неча дақиқа ўтиб портлади. Ҳатто ўзга сайёраликлар ҳам дунё ҳукмронлиги ҳақидаги “Америка орзуси” устидан кулишмоқда.