Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон етакчиси ва Қозоғистоннинг биринчи президенти бир-бирини муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси ва Қозоғистоннинг биринчи президенти бир-бирини муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаб, қардош халқларга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугунги юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.