Медведев Россияга ҳужум қилишни истаган немисларга пўписа қилди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг сўзларига муносабат билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Германия Россияга ҳужум қилиш Россиянинг Берлиндаги ҳарбий паради билан якунланиши мумкинлигини ёдда тутмоғи шарт. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“ГФР мудофаа вазири ўйламасдан Россия ҳудудида ҳарбий операция ўтказиш ҳақида бир нималарни валақлаб қўйди. <…> Россияга ҳужум қилишни истаган немислар бизнинг Берлиндаги парадимизга тайёр бўлишлари керак”, - дея ёзди у ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида.
Шу тариқа Медведев Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг Украина Қуролли кучлари томонидан Россия ҳудудида операция ўтказиши “мутлақо нормал” бўлган бўларди деган сўзларига муносабат билдирган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, Писториус “Учинчи рейх қўмондонлари шуҳратига ҳасад қилади”.