Футбол: Ўзбекистон ёшлари жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди

Ўзбекистон Аргентина, Янги Зеландия ва Гватемала билан бирга А гуруҳидан ўрин олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари Аргентина, Янги Зеландия ва Гватемала билан бирга А гуруҳидан ўрин олди.
Қуръа натижалари
Аргентина мезбонлик қиладиган U-20 дунё биринчилиги 2023 йилнинг 20 майдан 11 июнга қадар бўлиб ўтади. Унда 24 та терма жамоа иштирок этади.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё Кубогидаги ғолиблик орқали бу жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.