ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Фарғона шаҳрида икки ишчини том босим қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 20 апрель куни шаҳардаги “Симтепа” МФЙ Ҳидоят кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида рўй берган. Таъмирлаш ишлари учун келган мавсумий икки ишчини уйнинг том қисми босиб қилган. Бунга уларнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари етиб борган ва бу фуқаролар ҳаётини сақлаб қолган.
Ҳозир уларнинг аҳволи яхши. Тез орада шифохонадан чиқишади.