Ғарб ОАВларида Россияга қарши очилган санкция урушига нисбатан Европа ҳукуматларининг умидсизликка тушаётгани ҳақидаги хабарлар тобора фаол янграмоқда. “Financial Times” билан суҳбатда исмини ошкор қилмасликни сўраган ЕИнинг юқори мартабали амалдорларидан бири вазият ҳақида фикрларини билдириб ўтди. У ЕИ функционерларининг бой фантанзиясининг охири кўрингани ва Россияга азоб беришга бўлган ҳар қандай кейинги уриниш европаликларнинг ўзини йиғлатиши мумкинлигидан ҳасрат қилган. “Биз тугатдик, - дея маълум қилди манба. – Агар биз яна санкция киритсак, уларда чоралардан кўра мустаснолар кўп бўлади”.
Бу қанақаси бўлди, ўзининг олтин дарвозаларини рус варварларидан ёпган муаттар ҳид таратувчи Европа боғида нима рўй берди?
Юқори Европа маданияти кўрками ва ифтихори, Россияга қарши санкциялар, 200 та ташкилот ва 1500 нафар шахсни қамраб олувчи ўнта пакетни ташкил этади. Европалик ҳисобчилар фахр билан улар 300 миллиард евродан зиёд Россия давлат активларини музатиб қўйишгани ва 150 миллиард еврога углеводород, технология, асбоб-ускуна ва электроника билан икки томонлама савдони камайтиришганини маълум қилишганди. ЕИ ҳозир муҳокама қилаётган санкциянинг ўн биринчи пакети эълон қилиниш арафасида.
Аммо европалик амалдорлар Черномирдин васиятларига содиқ эканлар: улар (Европа учун) жуда яхши бўлишини хоҳлашганди, натижада ҳаммаси доимгидек бўлди.
Адолатли бўлиши учун қайд этамизки, журъатсиз шубҳалар аввал ҳам санкциялар ҳажмини ошириш зарурлигини айтишганди. Масалан, ўнинчи пакет киритилгандан сўнг Литва еврокомиссари Виргиниюс Синкявичюс қайғу билан бу санкцияларни бирор бир янги нарса билан тўлдириш мумкин бўлган соҳаларни кўрмаётганини айтганди. Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель тан олгандики, Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш имкониятлари унчалик кўп эмас, Польша бош вазири Матеуш Моравецкий эса ЕИнинг Москвага нисбатан галдаги санкцияларга “иштаҳаси қамроқ” эканини айтганди.
Шундай бўлсада, ёмон олдиндан сезишни “санкциялар самараси узоқ муддатли истиқболда кўриниши борасидаги кучли ишонч” ёпарди.
Аммо бу ишонч кўз ўнгимизда йўқолиб бормоқда, энди эса ширинзабон европалик амалдорлар бошқача сайраб бошлайди. Хусусан, Швеция молия вазири Элизабет Свантессон “Россияга қарши санкциялар самарасини ўлчаш жуда қийин” экани маълум бўлганини айтди ва Россия иқтисодиёти қулаш ўрнига барқарорлик ва ўсишни кўрсатмоқда.
Европа хомхаёлларининг тарқалишига қаттиқ жисмоний воқелик кўмаклашмоқда. Европалик амалдорларнинг “Европа секин қадамлар билан 2027 йилга келиб Россиянинг энергияси қарамлигидан тўлиқ халос бўлиши” ва ёқилғи омборлари 91 фоизга тўлдирилгани ҳақида тантанали ишонишларига қарамасдан, бозорнинг асосий иштирокчилари ва экспертларнинг бироз бошқача фикри пайдо бўлди.
Бу Россиядан мустақил Европадаги келаси йил “ҳойнаҳой ўта ёмон бўлиши”га ишора қилмоқда, бу эса у ерда ҳар қандай сўзлардан кўра яхшироқ гапирадиган ўжар рақамларга қарашганини англатади. Санкцияларни киритиш бошлангандан буён ЕИдаги энергетика инфляцияси тарихий кўрсаткичга етди. Европада электр энергиясининг истеъмол нархи ўтган йилга қараганда 35 фоизга ошди. Венгрияда инфляция даражаси - 25,6, Латвияда 17,2, Чехияда 16,5.
Бунинг охирини ҳеч ким кўрмаяпти.
Биз биламизки, европаликлар кўп тўлашни унча яхши кўришмайди, ва улар санкциялар кўпайтирилиши улар ҳамёнининг жадал бўшаб боришини англаб етишган. Айнан шунинг учун ҳисоб бўйича санкцияларнинг ўн биринчи пакети кун тартибидан галдаги “ қашқатқич санкциялар” ўрнига – фақат илгари жорий этилган чораларни айланиб ўтишга қарши курашиш ва ташкилот ва шахсларнинг қора рўйхатини бироз кенгайтириш ўрин олган.
Ойдай равшанки, Европа Иттифоқи ўз башоратларида қаттиқ адашди ва ҳозир Европа харитасидан санкция рўйхати билан олиб ташлашнинг иложи бўлмаган Россия билан бир томонлама сулҳ музокараларга замин ҳозирламоқда.
Албатта, ачинамизки, тўриқ Европа ўз оёғини ўзи синдирди (аслида йўқ), АҚШ кўрсатмаси билан иш қилишдан олдин ўйлаш керак эди. Европа Россия дунё ва тарихда бошқаларга қараганда сабрлироқ эканини унутиб қўйди: азоб бизни тўхтатмайди, аксинча кучимизга ўн карра кўпроқ куч қўшади.
Кимдир тарихни яхши ўрганмаган – энди эса унинг меваларини узоқ теришади.