ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Украина йирик давлат фирмаларини арзонлаштирилган нархларда сотишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости "Bloomberg" агентлигига таяниб хабар берди.
“Бу йил уларни (давлат корхоналари – таҳр.) сотмасак, кейинги йилда улар фақат кўчмас мулк объекти сифатида бўлади, бир йилдан кейин эса фақат улар турган ерлар сотилади”, - дея Украина Давлат мулк жамғармаси раҳбари Рустем Умеров сўзларини келтирган агентлик.
Унинг фикрича, бу икки гуруҳга бўлинган ҳукуматга боғлиқ: ҳамма нарсани сотмоқчи бўлганлар ва бунга қарши бўлганлар. Қайд этилишича, агар расмийлар қарор қабул қилса, Киев давлат корхоналарини сотишдан 400 миллион долларга яқин даромад олади. Яна 190 миллион қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришдан олиш мумкин.
Олий Рада аввалроқ 2021 йил 1 июлдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ерларини сотишга қўйилган мораторийни бекор қилувчи қонунни қабул қилган эди. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Америка капитали иштирокидаги учта халқаро консорциум Украина ерларининг энг йирик харидорига айланди ва жами 17 миллион гектарни эгаллади, бу Украина ҳудудининг 28 фоизини ташкил қилади.