Рамазон ҳайити муносабати билан мактаблар ҳам 4 кун дам олади

Рамазон ҳайити муносабати билан берилаётган қўшимча дам олиш кунлари барча мактаб ва боғчаларда ўқув жараёнлари бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити муносабати билан мактаблар ҳам 4 кун дам олади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан Рамазон ҳайити муносабати билан берилаётган қўшимча дам олиш кунлари мамлакатдаги барча умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнлари бўлмайди.
Ўқув жараёнлари 25 апрелдан бошланади.
“Дам олиш кунларига тўғри келган мавзулар ўқув йилининг 4-чораги давомида тиғизлаштириб ўтилиши тавсия этилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Рамазон ҳайити муносабати билан мамлакат аҳолиси 21, 22, 23 ва 24 апрель кунлари дам олади.