ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити куни пойтахтда махсус автобус йўналишлари ташкил этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Пойтахтимизда жойлашган масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан, мазкур масжидларга ташриф буюрувчи фуқароларимизга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларни олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайити байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида, махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда”, - дейилади хабарда.
Мазкур автобус йўналишлари соат 04:00 дан 07:00 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.