ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан “Қозоғистон-Ўзбекистон” йўналишида автопойга ташкил этилади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 26-28 апрель кунлари илк бор “Nautaka drive.uz” номли халқаро авто-мото туризм инфо-форуми ўтказилади.
Форум доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар:
Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятини кўтариш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти;
авто-мото туризм спикерларининг маърузалари;
ҳамкорлик доирасида халқаро ассоциациялар иштирокида меморандумлар имзолаш маросими;
туризм соҳасидаги тадбиркорларнинг B2B учрашувлари.
Форум иштирокчилари ўртасида “Олмаота-Шаҳрисабз-Магистау” йўналиши бўйлаб автопойга ташкил этилади.
Унга кўра, 28 апрель 5 локация бўйича саёҳат ташкил этилади. Шаҳрисабз вилоят ҳудудидаги Китоб, Ғелон, Ҳазрати Бешир, Ҳисор қўриқхонаси, Лангар қишлоғи муҳити меҳмонларга таништирилади.
Кечки дастурда концерт дастури ҳамда автопойгада ғолибларининг тақдирлаш маросими ўрин олган.