ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яна бир йирик жоме масжиди қурилмоқда. Бу ҳақда туман бош имом хатибининг биринчи ўринбосари Акбар қори Воситов Sputnik мухбирига маълум қилди.
Туманнинг “Намозгоҳ” маҳалласидаги янги масжиднинг қурилиши ишлари бошлаб юборилган.
© Sputnik
Масжиднинг хонақоҳи ва ҳовлисини қўшиб ҳисоблаганда жами 14 000 намозхоннинг ибодат қилиши учун мўлжалланган.
“Янги масжид қурилишида хайрия ҳам эълон қилганмиз. Ҳозирда қурилиш ишлари жадал кетмоқда. Лойиҳага 30-40 млрд маблағ кетиши режалаштирилган. Бизни хурсанд қилган ҳолат саховатли инсонлар кўпайиб, янги жоме масжидининг барпо этилишида ўзларини ҳиссасини қўшмоқдалар”, - деди Воситов.
Жоме масжидида таҳоратхона, мутаваллиёд, мажлислар хонаси, айвон ва ҳовли қурилади.
© Sputnik
Маълумот учун, Ўзбекистонда бугунга кунда жами 2119 та масжид фаолият юритмоқда.
© Sputnik
Мавзуга оид: