Defender-23: НАТО ўқувлари Россия билан тўқнашувга айланадими?

НАТОнинг Европадаги "Defender-23" кенг кўламли ҳарбий-ўқув машғулотлари ва УҚКнинг баҳорги “қарши ҳужуми” бир пайтга тўғри келиб қолгани шубҳали кўринади. Батафсил Sputnik шарҳловчиси мақоласида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. АҚШ армиясининг Европадаги деярли барча иттифоқчи мамлакатлари жалб қилинган "Defender-23" кенг кўламли манёврлари билан америкаликлар томонидан 30 апрелга "белгиланган" Украина Қуролли кучларининг "қарши ҳужуми" бир вақтга тўғри келаётгани бежиз эмас.
Украина қўшинларининг ҳужумкор ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраган тақдирда, АҚШ ва НАТО қўшинларининг юқори эҳтимоллик билан стратегик жойлаштирилиши – Киев режимини оператив қўллаб-қувватлашга ва Иттифоқ билан Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга айланиши мумкин.
22 апрель куни Европанинг ўнта давлати ҳудудида АҚШ армиясининг Defender-23 кенг кўламли икки ойлик ҳарбий манёврлари бошланади. Унда 9 минг америкалик аскар ва 26 иттифоқчи давлатдан 17 минг аскар иштирок этади. Пентагон аллақачон Европа ҳарбий ҳаракатлар театрига 7000 дан ортиқ техника юборган. Defender-23 машғулотларига аввалроқ Европада жойлаштирилган Америка армиясининг 13 минг ҳарбий техникаси ишга солинади. Иттифоқ ҳаво кучлари максимал даражада – 24 та мамлакатдан 230 та самолёт жалб қилинади.

Defender-23 манёврларининг эълон қилинган мақсадлари – “Европа тинчлигига таҳдид солувчиларга тўсқинлик қилиш ва қитъани тажовуздан ҳимоя қилиш” борасида АҚШ Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлиги ва техникани тезда жойлаштириш қобилиятини тасдиқлашдир. Аввалроқ Украина можароси фонида, Европадаги олийҳиммат америкалик ҳимоячилар сафи 100 000 аскарга кўпайган эди.

Бундай ҳолларда донишманд хитойликларда мақол бор: “Йўлбарснинг гул ҳидлаётганига ишонманг, у ҳамла қилишга тайёрланмоқда”. Defender-23 ва УҚКнинг баҳорги “қарши ҳужуми” бир пайтга тўғри келиб қолгани шубҳали кўринади. Шунингдек, АҚШ Конгрессига Украинада фаолият юритаётган америкалик аскарлар сонини ошкор қилиш бўйича резолюция лойиҳаси тақдим этилди.
Бунга ёнма-ён равишда АҚШ ва НАТО Киев режимига қурол етказиб беришда давом этмоқда. Украина мудофаа бўйича (50 та “донор давлат” вакиллари) алоқа гуруҳининг навбатдаги йиғилиши 21 апрель куни Германиянинг Рамштайн авиабазасида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли раислигида бўлиб ўтади. Ходим Марк Миллей. Муҳокаманинг асосий мавзуси – УҚКга қурол-яроғлар, зирҳли техникалар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва зарба берувчи самолётлар, асосан, МиГ-29 етказиб бериш ҳажмини оширишдан иборат. Киев қатъийлик билан НАТО қирувчиларини сўрамоқда, бироқ Вашингтон ҳали ҳам F-16 самолётларини етказиб бериш масаласини кўриб чиқмаяпти. Ёки яқин орадагаи Украина армиясининг “қора куни” учун сақлаб қўйган.

Хавфли тактикалар

Ғарбнинг жиддий таҳлилчилари бўлажак “қарши ҳужум”нинг дастлабки 24 соатини – ҳал қилувчи деб ҳисоблашади. Янада чуқурроқ кириб бориш учун “Drang nach Osten” га УКҚнинг порохлари етмайди. Пентагон ҳаво мудофааси яхши бўлмаса, УКҚнинг “қарши ҳужуми” барбод бўлиши мумкин деб ҳисоблайди, аммо НАТОда яҳши ҳаво мудофаасининг ўзи йўқ.
Масалан, Американинг афсонавий Patriot зенит ракета тизими 40 йиллик фаолияти давомида (турли мамлакатларда) бирорта ҳам душман самолётини уриб туширмаган. Бундан ташқари, замонавийроқ (тажрибавий) IRIS-T ва NASAMS зенит-ракета тизимларининг кучи ҳали аниқ эмас.
Россия Украина ҳарбий ҳаракатлар театри ҳаво ҳудудини ишончли назорат қилмоқда, зирҳли техника ва ўқ очиш кучи бўйича сезиларли устунликка эга. Шу билан бирга, АҚШ ва НАТО УҚКнинг “қарши ҳужуми” туфайли Россия армиясининг “экстремал тактикасига” тайёрланаётганини Ғарбнинг “ахборотли манбалари” мантиқсиз равишда хабар бермоқда. Русларнинг бир мақоли бор: “Ўғрининг шапкаси ҳам ёнади”.
Россия армиясининг “экстремал тактикаси” уйдирма эмас, аммо Defender-23 манёврлари Украина мағлубияти ва НАТОнинг “тинчликни сақлаш операцияси”дан кейин Европа ва Шимолий Американи ядровий Армагеддонга ғарқ қилиш воситасига айланиши мумкин. Эҳтимол, АҚШ ва НАТО 1812 йилда Наполеоннинг севимли иборасини унутганга ўҳшайди: “du sublime au ridicule”, яъни “гегемон”дан “покемон”га – бир қадам.
Сўнгги 78 йил ичида америкаликлар ва уларнинг иттифоқчилари 200 дан ортиқ ҳарбий можароларга сабабчи бўлган ва дунёнинг ярмини–120 мамлакатни бомбардимон қилганлар. Ғарб жамоаси ўз ҳаракатлари билан Украинада ҳарбий можарони қўзғатди, кескинлашувга қатъий ҳисса қўшмоқда, қурол-яроғ етказиб бериш орқали Киев режимини “охирги украин аскари қурбон бўлунига қадар” уруш қилишга мажбур қилмоқда ва махсус ҳарбий операциянинг чегарадан чиқиб кетиши хавфини туғдирмоқда. 17 апрель куни АҚШ Конгресси март ойида Қрим қирғоқлари яқинида уриб туширилган АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг MQ-9 Reaper учувчисиз самолёти учун Россия Федерациясининг жавобгарлиги тўғрисида жиддий қарор қабул қилди. Шундан сўнг ҳам Ғарб Москвани “ҳар қандай воситалардан” фойдаланганликда айбламоқчи бўлади (аниқки, гап тактик ядровий қуроллари ҳақида кетмоқда).
Такаббур ва тор фикрлайдиган АҚШ ва НАТО давлатлари (дунё аҳолисининг атиги 12%) етакчиларининг бир нарсани англаб етиш вақти келди: суверен ва қудратли Россия тарих қандай ривожланишини, ўз миллий хавфсизлик чегараларини, мудофаа саноатининг технологик даражаси ва ҳажмини, қўшинларнинг оператив фаолиятини, қўлланиладиган қуролларнинг масофа диапазони, душманга зарба бериш ҳудудини ўзи ҳал қилади. Акс ҳолда — Россиянинг салмоқли далиллари ва “аждаҳо тишлари"дан сўнг Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида - Ғарб учун кўп қутбли дунё реаллигига қайтиш жуда оғриқли бўлиши мумкин.
Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес бугун Вашингтонда – Украинадаги можаро келаси йилда ҳам давом этишини, реалист бўлиши “Россия бир кунда қулаши мумкин бўлган сеҳрли лаҳзани” кутмаслик кераклигини айтди. Дарҳақиқат, кўп асрлик тарих воқеалари, шунингдек Карл XII, Наполеон III ва Гитлер тажрибаси, АҚШнинг “Украина лойиҳаси” ва умуман НАТО ҳарбий блоки бундан анча тезроқ қулаши мумкинлигини кўрсатмоқда.