Беларусдан Ўзбекистонга машҳур журналист ва блогерлар келади

Пресс-тур жорий йилнинг 20-27 апрель кунлари Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйлаб ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. 20-27 апрель кунлари беларуслик машҳур журналистлар ва блогерлар Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Маданият ва туризм вазирлиги Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси билан ҳамкорликда Беларуснинг бир қатор етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлари учун Ўзбекистон бўйлаб пресс-тур ташкил этади.
Ушбу пресс-тур давомида Беларусь халқи учун Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва бой маданий мероси ҳақида маълумот берувчи материаллар тайёрлаш ҳамда қисқа метражли фильмларни (видеоролик) суратга олиш режалаштирилмоқда.
Пресс-тур қатнашчиларининг ижтимоий тармоқлардаги умумий аудиторияси 10 миллион нафардан ошиқ.
Пресс-тур жорий йилнинг 20-27 апрель кунлари Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйлаб ташкил этилади.
Мазкур делегация учун ташкил этилаётган пресс-турдан кўзланган мақсад – Беларусдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтиришдир.