ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Украинадаги можарога Киевга қурол етказиб бериш ва Москвага қарши санкциялар қўллаш орқали эришиб бўлмайди. Бу ҳақда Бразилия президентининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Селсу Аморим маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, бир томоннинг ҳарбий қудратини кучайтириш ёки иккинчисига қарши санкциялар жорий этилиши тинчликка эришишга ёрдам бермайди.
“Бу мулоқотга ёрдам бермайди ва музокаралар учун қулай муҳит яратмайди. Бу қасдданми ёки йўқми, урушни фақат узайтиради”, - деди у.
У, шунингдек, "Россияни заифлаштириш" ёки "Россияни мағлуб этиш" ниятидаги баёнотларни танқид қилди.
Расмий Бразилиянинг БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаб, “Россияни мағлуб этиш” ёки Москвага қарши санкциялар қўллаш истаги “тинчлик олиб келмаслигига” ишонишини таъкидлади.
“Россия катта ва муҳим давлат, бундан ташқари у Бразилиянинг ҳамкоридир”, - деди Аморим.
Дипломат, шунингдек, Киев иттифоқчиларини Шарқий Европадаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солишга аралашмасликка чақирди.
"Сиз нимага эришмоқчисиз? Қасос олишни хоҳлайсизми? Сабоқ бериш? Охирги марта бундай сиёсат олиб борилган - Биринчи жаҳон урушидан кейин - нима бўлди", - деб эслатди у.