ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Украина махсус хизматларининг Қрим энергия тизимлари объектига уюштирмоқчи бўлган қўпорувчилик хатти-ҳаракатларининг олдини олди. Бу ҳақда ФХХ матбуот хизмати хабар берди.
“Керчда ярим орол энергия тизимлари объектларига қўпорувчилик уюштиришга тайёргарликнинг олди олинди. Ўтказилган тадбирлар натижасида мазкур жиноятга тайёргарлик кўришга алоқадор 1971 йилда туғилган Россия ва Украина фуқароси қўлга олинди” – дейилган хабарда.
Унинг яшаш жойидан қўлбола портловчи қурилма ва алоқа воситалари топилган. Алоқа воситаларида унинг жиноий фаолиятини йўналтириб турган Украина махсус хизматлари вакили билан ёзишмалар бўлган.
Қўлга олинган эркакка нисбатан Россия Жиноят кодексининг қўпорувчиликка тайёргарлик кўриш, портловчи моддалар ёки портловчи қурилмаларни ноқонуний сақлаш моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Қонунчиликда бу хатти-ҳаракатлар учун 20 йилгача ёки умрбод озодлик маҳрум қилиш жазосини бериш кўзда тутилган.
ФХХ кўрсатган видеода қўлга олинган шахс телефонидан ўз кураторига электр станцияси суратини юборгани акс этган ёзувларни кўриш мумкин. У украин тили объектда кузатув камераларини кўрмаётганини ҳам айтган.