Яқин кунларда Ўзбекистонда Қирғизистоннинг “Қароқчилик” фильми намойиш этилади

Тошкентдаги Киночилар уйида Қирғизистонда оммавий криминал драмага айланган “Қароқчилик” (“Разбой”) кинокартинасининг мутахассис кўриги ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Тошкентдаги Киночилар уйида Қирғизистонда оммавий криминал драмага айланган “Қароқчилик” (“Разбой”) кинокартинасининг мутахассис кўриги ўтказилди.
Фильм “Разбой"
“Қароқчилик” кинофильми жиноятчилик оламидаги инсонларнинг тақдири, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг иш фаолияти ҳақида бўлиб, воқеалар асосида раҳм-шафқат, ватанпарварлик персонажлар ҳаётида туйғулари кўрсатилади.
Фильм “Разбой"
Қайд этилишича, кинокартина Кинематография агентлиги кўмагида ўзбек тилига таржима қилинган. У тез кунларда Ўзбекистондаги ўнгга яқин кинотеатрларда намойиш этилади.
Мазкур фильм 2023 йили Қирғизистонда катта экранларга чиққан. Режиссёрлар Максат Жумаев, Азамат Исмаилов, постановкачи оператор Заир Исаков, рассомлар Азим Касимов, Алмаз Темирхан уулу, продюсер Азамат Исмаилов, композитор Азамат Такирбашев.