Футбол: U-20 жаҳон чемпионатининг янги мезбони маълум бўлди

ФИФА 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги мезбонини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига Аргентина мезбонлик қилади. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) расман маълум қилди.
Дунё биринчилиги жорий йилнинг 20 майидан 11 июнига қадар ўтказилади. Қуръа ташлаш маросими 21 апрель куни Цюрихда бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоизки, бу йирик мусобақа Индонезияда бўлиб ўтиши керак эди. Мамлакат аҳолиси Исроил терма жамоасининг турнирда қатнашишига рухсат бермасликни талаб қилгани учун ФИФА Индонезияни мезбонликдан четлатишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё Кубогидаги ғолиблик орқали бу жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.