Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Усманов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Бобур Усмонов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига мувофиқ тайинланган Усманов Бобур Масудович вазир ўринбосари сифатида таништирилди.
Представлен новый заместитель министра иностранных дел
Усманов бунгача Президент Администрацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган.