Россия ТИВ АҚШ, Британия ва Канада элчиларига қатъий норозилик билдирди

Хорижий дипломатлар Россияга хиёнатда айбланиб, 25 йилга қамалган шахсга нисбатан чиқарилган суд ҳукми борасида ўз баёнотлари билан чиққан эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ, Буюк Британия ва Канада элчиларига судланган Владимир Кара-Мурза*ни қўллаб-қувватловчи баёнотларидан сўнг кескин норозилик билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

“18 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган Америка дипломатик миссияси раҳбари Линн Трейсига давлатга хиёнатда айбланган шахсни қўллаб-қувватловчи провокацион баёнотлари ва Россия армияси ҳақида атайлаб ёлғон маълумотлар тарқатган Владимир Кара-Мурза* ҳақида билдирган баёнотлари учун кескин норозилик билдирилди", - дейилади хабарда.

Ўз навбатида, худди шундай норозилик Канада ва Буюк Британия элчилари Алисон Леклер ва Дебора Броннертларга ҳам билдирилди.
Бундан ташқари, ушбу уч давлат элчиларига Россия ҳокимияти ва судларига босим ўтказишга қаратилган бундай оммавий ҳаракатлари - Россиянинг ички ишларига очиқдан-очиқ аралашиш эканлиги айтилган.
Шунингдек, улар Вашингтоннинг Россия ичида низо қўзғашга қаратилган хатти-ҳаракатлари, элчихонадан бузғунчилик мақсадларида фойдаланиши қатъий бостиришларини таъкидланди.
Россия Ташқи қишлар вазирлиги махсус вакили Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясини бузган ва ўз мақомини суиистеъмол қилган Америка дипломатик миссияси ходимлари муддатидан аввал Москвани тарк этишини ҳам қатъий таъкидлаб ўтди.

"Бузғунчилик фаолиятига алоқадор бўлган дипломатлар мамлакатдан чиқариб юборилади", деган эди Захарова душанба куни хорижий элчиларнинг ушбу ҳаракатларини изоҳлар экан.

Маълумот учун, Россияда хорижий агент вазифасини бажарувчи жисмоний шахс Владимир Кара-Мурза* давлатга хиёнат қилиш ва Россия армияси ҳақида қасддан ёлғон хабар тарқатишда айбланиб, 2022 йилнинг апрел ойида қамоққа олинган эди. Суд материалларининг аксарият қисми махфий, лекин матбуотда эълон қилинган хабарларга кўра, Кара-Мурза* Аризона, Вашингтон, Осло, Лиссабонда нуфузли минбарлардан туриб Россия армияси ҳақида қасддан ёлғон хабарлар тарқатган. Ундан ташқари, ўзини мухолифатчи деб эълон қилган публицист Москвада 2021 йилда сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватловчи анжуман ўтказган. Унинг фаолияти эса Россияда таъқиқланган ташкилотлар ва хорижий давлатлар томонидан молиялаштирилган.
Москва суди Кара-Мурзага 25 йил қаттиқ режимли колонияда жазо ўташ, 400 минг рубл жарима тўлаш ва 7 йилга журналистика фаолияти билан шуғулланишни таъқиқлади. 17 апрель куни бўлиб ўтган суд ҳукмини эълон қилишга 25 та мамлакатдан 40 нафар дипломатлар ташриф буюришди ва турли баёнотлар беришган эди.
* Россияда хорижий агент вазифасини бажарувчи жисмоний шахс