Россия кемалари Япон денгизида сувости кемаларига қарши машғулот ўтказди

Владимир Путин қарори билан 14 апрелдан буён Тинч океан флоти кучлари тўсатдан текширилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россиянинг Тинч океан флоти кемалари жанговар шайликни тўсатдан текшириш пайтида Япон денгизида сувости кемаларига қарши машқлар ўтказди. Денгиз ва ҳаво нишонларига артиллериядан зарба берилди.
Эрта тонгда кемалар ўзларининг доимий жойидан чиққан ва Япон денгизида белгиланган жойга етиб келган. Кемалар турли тактик манёвлар ўтказган ва кемалар отрядлари мудофааси ва ҳимоясини таъминлаш машқларини бажарган.
Россия президенти Владимир Путин қарори билан 14 апрелдан буён Тинч океан флоти кучлари тўсатдан текширилмоқда. Флот кучлари тўлиқ таркибда шай ҳолатига келтирилган. Текширишга узоқ масофага учувчи авиация, Шарқий ҳарбий округ авиацияси, қисмлари ва бўлинмалари жалб қилинган.