Тошкентда совет даврида бузилган черков қайта қурилади

Тошкентнинг Сергели туманида ўтган аср бошида бузиб ташланган Спасо-Преображенский черкови қайта қурилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкентда 1930 йилларда совет ҳукумати томонидан бузилган Спасо-Преображенский черкови қайта қурилади. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Тошкент епархияси маълум қилди.
Хабарда айтилишига кўра, янги Спасо-Преображенский черкови Янгиҳаёт тумани Дўстлик-2 массиви яқинида барпо этилади.
Маълумот учун, Тошкентдаги Спасо-Преображенский черкови 1871-1888 йилларда қурилган. У шаҳарнинг марказий майдонида (ҳозирги Мустақиллик майдони) жойлашган бўлган. Черков 1935 йилда бузиб ташланган.
Спасо-Преображенский собор в Ташкенте - архивное фото