Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги ўтказилди – видео

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан якунлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунига етди.
Унда 31 та давлатдан 44 та якка ва 10 та терма жамоа иштирок этди. Терма жамоа ҳисобида Хитой - биринчи, Қозоғистон - иккинчи, Ўзбекистон - учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақанинг охирги кунида якка тартибда ўзбекистонлик Тахмина Икромова бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан якунлади.