ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборовда тақиқланган модда аниқланган.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Тартиб-интизом қўмитаси маълумотларига кўра, футболчининг Австралияга қарши ўйиндан кейин топширган допинг тести шундай натижа берган.
Якуний қарор чиққунга қадар ОФК Тартиб-интизом қўмитаси Жабборовни футбол билан боғлиқ барча тадбирлар, жумладан, ички, халқаро ўртоқлик ва расмий ўйинлардаги иштирокини вақтинчалик тўхтатишга қарор қилган.
"Пахтакор" аъзоси 20 ёшли Жабборов Осиё кубоги чорак финалида Австралияга қарши ўйинда 64-дақиқада захирадан майдонга тушиб, голли узатма муаллифи бўлган эди. Пенальтилар сериясида эса ўзбекистонликлар рақибларини ортда қолдиришганди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси финалда Ироқни мағлуб этиб (1:0) U-20 Осиё кубоги чемпиони айланган.