Автомобиллар чиқинди газларининг заҳарлилик даражаси қандай текширилмоқда — видео

Тошкентда “Тоза ҳаво” ойлиги тадбири доирасида эски русумдаги автомобилларнинг тутунлилик ва заҳарлилик даражаси текширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” ойлиги тадбири давом этмоқда. Ойлик давомида автотранспорт воситаларининг чиқинди газларининг экологик нормаларга мувофиқлик даражаси махсус асбоб-ускуналар ёрдамида текширилмоқда.
Тошкентда ҳам эски русумдаги автомобилларнинг тутунлилик ва заҳарлилик даражаси текширилмоқда. Табиат ресурслари вазирлиги қатор йўл-патруль пунктларида кўчма лабораторияларни ўрнатган.
Автомобиль қандай текширилади? Бу қанча вақт олади? Тутунлилик ва заҳарлилик даражаси юқори бўлса, жаримани ким ёзиб беради – бу саволларга жавобларни Sputnik видеоcидан изланг.