Катта Лангар Қуръони номи билан аталадиган Қуръони каримнинг нусхаси дунёдаги энг қадимий ва нодир қўлёзма асарларидан ҳисобланади.
Қўлёзма тахминан 190-200 варақ атрофида бўлган, шу вақтгача 98 варағи етиб келган. Бугунги кунда Ўзбекистонда ноёб Катта Лангар Қуръони қўлёзмасининг 17 та саҳифаси мавжуд. Мусҳаф VIII асрда битилган деб ҳисобланади, унинг чарм муқоваси XIV асрга тегишли. Саҳифаларнинг ўртача ҳажми – 53х35 см.
Мутахассислар дастлаб ушбу китоб кийик терисига ёзилган деб ҳисоблашган. Реставрация жараёнида эса бу бузоқ териси эканлиги аниқланган.
Шу ва бошқа қизиқарли маълумотлар Sputnik видеосида.