Ғафур Ғулом — биография

Ғафур Ғулом — Ўзбекистоннинг таниқли ёзувчиси. Урушдан кейинги даврдаги ўзбек адабиёти ривожида беқиёс ўрин тутган шахс.
Sputnik
Ғафур Ғулом 1903 йилнинг 10 май куни Тошкентда, деҳқонлар оиласида туғилган. Унинг отаси саводхон бўлган. У ўзбек ва тожик мумтоз адабиётини ўқиган, рус тилини билган, ўзи ҳам шеърлар ёзган. Унинг уйига Муқимий, Фурқат, Асирий, Хислат ва бошқа шоирлар келиб турган.
1916 йилнинг кузида Ғафур ўқишга киради. Ота-онасининг вафотидан сўнг у ишлашга мажбур бўлган. Кўплаб касбларда ўзини синаб кўргач, у ниҳоят, матбаага ҳарф терувчи бўлиб ишга киради, сўнгра, педагогик курсларда таҳсил олади. 1919 йилдан 1927 йилгача у ўқитувчи, мактаб директори, Маънавият уюшмаси ишчилари раиси бўлиб ишлайди, болалар уйини ташкил этишда фаол иштирок этади.
Гафур Гулям

Адабиётдаги фаолияти

1923 йилдан Ғафур Ғуломнинг адабий фаолияти бошланади. Шеърлар, достонлар, очерклар, ҳажвий ҳикоялар ва қиссалари газета ва журналларда чоп этила бошлайди. 1923 йил ёзилган “Феликс фарзандлари” шеърида етим болалар ҳақида гапираркан, унда ёзувчи ўз ҳаётини ифодалайди, “Маориф ва ўқитувчи” ойномасида эса “Гўзаллик қаерда” номли иккинчи шеъри нашр қилинади. Бирин-кетин шеърий тўпламлари босмадан чиқади: “Динамо”, “Хитой суратлари”, “Биз сизлар билан тирикмиз”, “Жонли қўшиқлар”, “Сизга”, “Совға”, “Тонг қўшиғи”, “Қўқон” достони ва бошқалар.
Ғафур Ғуломнинг 30-йил бошларида ёзилган шеърларида янги шаклларга бурилиш сезилади, бунга мумтоз рус тилини ўрганиши ҳам муҳим даражада таъсир кўрсатган. Бундан ташқари, саноатнинг ўсиши, Турксиб темир йўл магистралининг қурилиши каби унинг она юртида содир бўлаётган ажойиб ўзгаришларни таърифлаш учун янги луғат бойлиги, янги шеърий бўёқлар, янги оҳанг ва вазн талаб этилган.
“Динамо” (1931), “Тирик қўшиқлар” (1932) — ёш шоирнинг йўналиши ёрқин намоён бўлган биринчи шеърий тўпламлари.
Шоирнинг боқий ҳаёт, мангу кўк дарахт ҳақидаги “Қиш ва қор” (1929), “Нон” (1931), “Тошкент” (1933), “Қутбда сайловлар” (1937), “Мен - Яҳудийман” (1941), “Қиш” (1941), “Хотин” (1942), “Афсуски, афсусни қўшиб кўммади” (1945), “Боғ” (1934), “Қайғу” (1942), “Куз келди” (1945), “Кузги кўчатлар” (1948) каби шеърларида умуминсонийлик, инсонпарварлик мавзулари ўз аксини топди.
Кўпгина шеърларида шарқ донишманди – ота тимсоли мавжуд: “Сен етим эмассан” (1942), “Қайғу” (1942), “Бири бирига шогирд, бири бирига устод” (1950), “Сизларга - ёшлар” (1947), “Баҳор тароналари” (1948) ва бошқалар.
“Нетай” (1930), “Ёдгор” (1936), “Шум бола” (1936-1962) қиссалари ва “Шариат найранглари” (1930), “Менинг ўғригина болам” (1965) ҳикояларида чинакам халқ қаҳрамонлари, миллийлигимиз тавсирланган.
Ўзбекистон Фанлар академияси академики Ғафур Ғулом “Навоий ва бизнинг давр” (1948), “Фольклордан ўрганайлик” (1939) тадқиқотларини, “Жалолиддин драмаси ҳақида” (1945), “Муқимий” (1941) мақолаларини яратган.
Ғафур Ғулом қисқа, ўткир сюжетли ҳикоялар устаси сифатида ҳам таниқли бўлиб, ҳикоя услуби ўрнида у ёзувчининг савол-жавоблари билан тўлдирилган жонли дўстона баҳс-мунозара шаклида, муаллифлик нутқи ва китобхонга эркин юзланиш орқали фойдаланади. Ғафур Ғулом томонидан 30-йилларда яратилган кўплаб насрий асарлар янги инсоний муносабатларга бағишланган. У асарларида ёритган асосий муаммо ва ечимлар – бу инсоннинг ахлоқий тарбияси, унинг маънавий ва маданий ривожи сари курашдир.
Поэтесса Зульфия и писатели Гафур Гулям и Николай Семенович Тихонов
Ғафур Ғулом кўплаб асарларини болаларга бағишлаган. “Шум бола” ҳикояси бошқаларига қараганда анчагина омадли ҳисобланади.
Шунингдек, ёзувчи болалар ва ўсмирларга бағишлаб, “Икки болалик”, “Биламан”, “Сени Ватан кутмоқда” каби шеърларни ёзган.
Уруш йилларида Ғафур Ғулом “Сен етим эмассан”, “Сени кутяпман, ўғлим!”, “Вақт”, “Кузатиш”, “Аёл”, “Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак” каби ажойиб шеърлар яратган. “Сени кутяпман, ўғлим!” шеърида шоир фронт ортида ўзларининг қаҳрамонона меҳнатлари орқали душман устидан ғалабани яқинлаштирган оталарнинг сабри ва кучини мадҳ этади.
Мушкул кунларда инсонларнинг болаларга бўлган муҳаббати буюк маъно касб этган. Бу - ота-онасини йўқотиб, оддий одамларнинг сидқидилдан қилган ғамхўрлиги ҳақида сўз борувчи ажойиб “Сен етим эмассан” шеърида яққол сезилади. Шоирнинг уруш йилларида ёзилган “Баҳайбат”, “Ғалабачилар қўшиғи”, “Вақт”, “Хотин” шеърлари юқори фуқаролик шеъриятининг намуналари ҳисобланади. Улар “Шарқдан келмоқдаман” тўпламидан жой олган.
Урушдан кейинги йиллар Ғафур Ғулом бир қатор шеърий тўпламларини нашрдан чиқаради: “Янги шеърлар”, “Ўзбекистон оловлари”, “Оналар”, “Ўзбек халқ ғурури”, “Тонг қўшиғи”, “Яшасин, тинчлик!”, “Бу – сенинг имзоинг”. Ушбу тўпламлардан жой олган шеърларда шоир тинчлик даврининг муҳим саволларига жавоб топишга, ўзбек халқининг меҳнат фаолиятидаги муваффақиятларини кўрсатишга интилади. Асарларининг қаҳрамонлари — дунё ишлари ва осойишта меҳнат билан банд собиқ аскар.
Ғафур Ғулом — тинчлик, дўстлик ва халқ бахтининг жўшқин курашчиси. Шоир тинчлик учун курашга бағишланган тўплам яратган. Улардан энг яхшилари: “Дунё минбаридан”, “Яшасин, тинчлик!”, “Бу — сенинг имзоинг” ва бошқалар.
Бундан ташқари, Ғафур Ғулом Пушкин, Лермонтов, Грибоедов, Маяковский, Нозим Ҳикмет, Руставели, Низомий, Шекспир, Данте, Бомарше ва бошқаларнинг асарларини ўзбек тилига моҳирона таржимаси ҳамда адабиётшунослик ва публицистик мақолалари билан машҳур.
Узбекский поэт Гафур Гулям (в тюбитейке)

Рус ёзувчиси Маяковскийнинг Ғафур Ғулом ижодидаги ўрни

Ғафур Ғуломнинг дунё қараши ва бадиий дидининг шаклланишида Владимир Маяковский асарлари катта таъсир кўрсатган. Ғафур Ғулом ўзининг мақолаларидан бирида шундай ёзади: “Мен... рус мумтоз ижодкорларини биламан ва уларни севаман ва уларнинг кўплаб асарларини она тилимга таржима қилдим. Лекин “мен учун вазн, луғат, тимсол, шеърнинг оҳанг тузилиши соҳаларида энг серқирра ва чексиз имкониятларни очган” Маяковскийнинг шогирдиман, дейишни истайман”. Маяковский сатирасидаги дарғазаб, танқидий киноя, лирикасидаги бағоят улкан туйғу кучидан ташқари, мен ўзимда... унинг усулларининг довюрак нотиқлик кучини, метафоралар жасорати, муболағалар ифодалилигини жамлашга ҳаракат қилдим. Ҳатто, усулли, оҳангли ва маъно ифодалилигини оширувчи шеър қурилишидан ҳам ўзбек шеър тузимида фойдаланишимга тўғри келди”. Булар Ғафур Ғуломнинг кўплаб шеърларида намоёндир, масалан: “Турксиб йўлларида”, “Она ер”, “Яшасин, тинчлик!”.

Ғафур Ғуломнинг мукофотлари

Иккинчи даражали Сталин мукофоти (1946) - "Шарқдан келмоқдаман" шеърлар тўплами учун (1943)
Ленин мукофоти (1970 йил, вафотидан кейин) - сўнгги йиллардаги шеърлар учун
Лениннинг учта ордени
учта Меҳнат Қизил Байроқ (31.01.1939; 06.12.1951; 09.05.1963)
“Фахрий нишон” ордени
“Буюк хизматлари учун" ордени (2000 йил 25 август) — вафотидан кейин.

Ғафур Ғулом номи билан...

Ғ.Ғулом номидаги Сирдарё давлат педагогика институти
Ғ.Ғулом номидаги нашриёт
Тошкент шаҳридаги кўча ва метро бекати Ғафур Ғулом номи билан аталган
Тошкент шаҳрида Ғ.Ғулом хотирасига ёдгорлик ўрнатилган.