ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Бухоролик 9-синф ўқувчиси электромобил ясади.
Шаҳзод Эркинов Бухоро вилояти Вобкент шаҳридан. Карантин даврида у робототехника ва машинасозлик соҳаларига қизиқишни бошлаган. Унинг ўз машинасига эга бўлиш орзуси - электромобил ясашга олиб келди.
У машина яратишга қанча вақт сарфлади, яна қандай ихтиролари бор, ҳозир нималарни орзу қилмоқда – ёш ихтирочи билан суҳбатни видеолавҳамизда томоша қилинг.