Мирзо Улуғбек туманининг айрим жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

“Ҳудудгаз Пойтахт” таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланишини маълум қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Бугун таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Мирзо Улуғбек тумани “А.Темур” МФЙ, Ўрта Осиё транс кўчасида жойлашган ер усти д-76 ммли ўрта босим газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари амалга оширилади.
Шу туфайли 17 апрель куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
Ўрта Осиё транс 1-2-3-4 тор кўчаларида жойлашган жами 68 та уй хўжаликларида ҳамда ҳудуддаги 7 та улгуржи истеъмолчиларида.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.