ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Тожикистонда “Душанбе XIII халқаро ярим марафон” мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мазкур турнирда Беларусь, Канада, Кения, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Хитой, АҚШ, Эрон, Эфиопия каби мамлакат вакиллари иштирок этишди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси етакчисига айланиб улгурган Шоҳруҳ Давлатов 1:01:24 ҳамда Екатерина Тунгускова 1:13:31 вақт кўрсатиб, олтин медални қўлга киритишди.
Ҳар икки натижа мамлакат рекорди сифатида қайд этилди.