ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Февраль ойида Туркия жануби-шарқида рўй берган вайронкор зилзила қурбонлари учун Россиядан гуманитар ёрдам ортилган кема Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Унье портига етиб келди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб ёзмоқда.
“Бортида Россиядан 184 тонна гуманитар ёрдам бўлган "Evrim Group" контейнер кемаси Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Унье портига етиб келди. Сочидан келган кема февраль ойидаги даҳшатли зилзиладан зарар кўрганлар учун озиқ-овқат етказиб берди”, — дейилади агентлик хабарида.
6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар тўққиз соатлик интервал билан содир бўлди. Ер силкинишлари мамлакатнинг 11 вилояти ва қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган. Туркия расмийлари зилзилани “аср фалокати” деб атади. Туркия жануби-шарқида 6 февраль куни содир бўлган зилзила қурбонлари сони 50,5 минг кишига етган.