ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Россия Қуролли Кучларининг “Восток” қўшинлари жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида душман позицияларига ҳужум қилиб, бир суткада 45 дан ортиқ Украина ҳарбийларини ва тўртта техникани, жумладан Америкада ишлаб чиқарилган битта AN/TPQ-37 артиллерияга қарши радарни йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида “Восток” қўшинлари гуруҳининг ҳаво ва артиллерия зарбалари ДХРнинг Угледар ва Новоселка туманларидаги Украина армияси бўлинмаларига берилган. Бундан ташқари, Новодонецк туманида душманнинг саботаж-разведка гуруҳининг фаолияти бостирилган.
Қайд этилишича, кун давомида ушбу йўналишларда душманнинг йўқотишлари 45 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомобиль, шунингдек, Д-30 гаубицасини ташкил этган. Бундан ташқари, АҚШда ишлаб чиқарилган AN/TPQ-37 артиллерияга қарши радар ҳам йўқ қилинган.