Ўзбекистон икки ойда 7,9 млн долларлик пойабзал экспорт қилди

Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 млн AҚШ долларига ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 9 та хорижий давлатларга қиймати 7,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 млн AҚШ долларига ошган.
2023 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 1,5 млн жуфт;
Қозоғистон – 1,3 млн жуфт;
Тожикистон – 484 минг жуфт;
Озарбайжон – 59 минг жуфт.
2023 йилнинг 2 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:
Андижон вилояти – 4,6 млн;
Фарғона вилояти – 1,0 млн;
Самарқанд вилояти – 758 минг;
Хоразм вилояти – 511 минг АҚШ доллари.