ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Вакаяма шаҳрида Япония бош вазири Фумио Кисида нутқ сўзлаган жой яқинида портлаш бўлди, ҳукумат раҳбари дархол эвакуация қилинди. Бу ҳақда РИА Новости NHK каналига таяниб хабар берди.
“Тахминан соат 11:30да Бош вазир Фумио Кисида Вакаяма шаҳридаги Саигасаки балиқ овлаш портини текширишни якунлади ва омма олдида чиқиш қилиши керак эди, бироқ бундан сал олдин кучли портлаш овози эшитилди”, — дейилади хабарда.
Сиёсатчи жабрланмаган. У режалаштирилган тадбирни бекор қилди ва Вакаяма префектураси полиция штаб-квартирасига жўнади.
Воқеа гувоҳларининг телеканалга айтишича, бош вазир пайдо бўлганида бир йигит ўнинг томонига “силиндрсимон қора нарса” улоқтирган. Шундан сўнг полиция эркакни қўлга олди, бир неча сониядан сўнг портлаш овози ва тутун пайдо бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.