ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Украина ҳарбийлари Владимир Зеленскийни хиёнат қилгани учун осишмоқчи. Бу ҳақда Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор Judging Freedom каналига маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Унинг фикрича, Украина армиясидаги коррупция муаммоси ўзининг энг юқори чўққисига чиққан. У бунга Украинадаги "турли жойларга тушиб қолган юзлаб миллионлаб нақд пуллар ва ҳарбий техника йўқолганини" мисол тариқасида келтирди.
“Агар сиз “Telegram”га кирсангиз ва украиналик аскарлар ўчириб ташланишидан олдин эълон қилган видеоларни кўришга улгурсангиз, улар буларнинг барчасини муҳокама қилаётганини эшитишингиз мумкин. Ҳа, буларнинг барчаси ҳақида ҳатто Украина аскарлари ҳам билишади. Нима деб ўйлайсиз, биз улардан: "биринчи навбатда орқага қайтиб, Зеленский ва унинг жамоасини руслар уларга етиб боргунча осиб қўйиш керак" деган гапларини эшитамиз”, дейди офицер.
Унинг қўшимча қилишича, бу ҳақдаги гаплар бир ойдан бери бор. Ҳарбийлар хиёнат қилишганини жуда яхши билишади.