Тошкентда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Чемпионат Тошкентдаги Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорат мактабидада бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Республикада сув полоси спорти бўйича илк бор U 17 “Ўзбекистон чемпионати”нинг илк турнири ўтказилади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Ўзбекистон сузиш федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Чемпионат Тошкентдаги Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорат мактабидада бўлиб ўтади.
Илк мусобақалар 29 апрелдан 3 майга қадар эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилади.
Уларда Ўзбекистоннинг барча вилоят ва шаҳарларидан спортчилар иштирок этади.
Мусобақалар жадвали:
4-8 май кунлари 2004 йилда туғилганлар ва ундан кичиклар ўртасида U 19 мусобақалари;
10-14 май кунлари эса республикада биринчи бор 2006 ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида U 17 “Ўзбекистон чемпионати”нинг илк турнири.
Бунда спортчилар сони ва улар томонидан тўпланган очколар сонига қараб иккинчи турнир ўтказилиши белгиланади.
Ғолибларга ҳомийлар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилади.
Ҳозирда Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорат мактабида ўсмир йигитлар томонидан чемпионат мусобақаларига тайёргарлик жараёнлари ўтказилмоқда.