Ўзбекистон тиббиёт ходимлари Ҳиндистонда малака оширади

Йил якунига қадар 1000 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари Ҳиндистонда малака оширишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Ҳиндистон билан тиббиёт соҳасида 300 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкентда Ўзбекистон–Ҳиндистон халқаро соғлиқни сақлаш форуми ўтказилди. Унда икки давлат ўртасида Ҳиндистоннинг тажрибали мутахассислари иштирокида халқаро меморандумлар имзоланди.
Узбекистан – Индия: будут реализованы проекты по медицине на сумму 300 млн долларов
Келишувлар:
Ҳиндистон билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида вирусолог врачлар тайёрлаш дастурини бошлаш;
Аюрведа таълимотлари, йога амалиёти;
Ибн Сино рисолалари асосида замонавий соғлиқни сақлаш ютуқларини тўлдириб турадиган анъанавий тиббиёт усулларини жорий қилиш.
Шунингдек, фармакология, даволаш усуллари, халқ табобати, замонавий тиббий технологиялар, даволаш ва бошқа тиббиёт марказлари барпо этиш бўйича умумий қиймати 300 миллион долларга тенг 100 дан ортиқ меморандум ва шартномалар имзоланди.
Йил якунига қадар 1000 нафардан ортиқ тиббиёт ходимларини билим ва маҳоратини ошириш учун Ҳиндистондаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари ва клиникаларга юбориш белгиланган.