ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. АҚШ иттифоқчилари Украина қўшинларининг аҳволи ҳақидаги материалларнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ воқеадан сўнг Вашингтоннинг махфий ҳужжатлар билан ишлаётгани ҳамда АҚШ ва НАТО уларни кучайтириш режаларидан хавотир билдирди. Бу ҳақда Washington Post манбаларга таяниб хабар берди, деб ёзади РИА Новости.
“(Ҳодиса) маълум даражада зарар етказди, чунки бу (АҚШда) разведка маълумотлари қандай ҳимояланганлиги ва бошқарилиши ҳақида шубҳа уйғотади”, деди Европа давлатларидан бирининг исми ошкор этилмаган расмийси.
Бироқ расмий унинг мамлакати АҚШ билан разведка алоқаларидан воз кечишга тайёр эмаслигини таъкидлаб, Вашингтон билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.
Марказий разведка бошқармасининг собиқ ҳарбий зобити Мик Малрояга кўра, Вашингтон “махфий маълумотлар устидан анча яхши назоратга муҳтож”.