САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Афғонистонда бугун ҳукмронлик қилаётган "Толибон"* давлат бошқарувида барча сиёсий ва этник гуруҳлар манфаатларини таъминлаш муаммосини ҳал қилиши керак. Бу уларнинг дунё мамлакатлари томонидан расман тан олиши йўлидаги қадами бўлади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Самарқандда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
“Албатта, "Толибон"* бугунги кунда воқеаликдир ҳукумат, лекин бу воқелик Афғонистондаги барча томонидан ҳам қабул қилинмайди. Бу ерда биринчи навбатда ҳукуматининг инклюзив бўлмаган таркиби нуқтаи назаридан. Бугун у ерда фақат битта сиёсий куч вакиллари тақдим этилган — "Толибон"* ҳаракати", - деди Лавров.
"Толибон"* ташкил этган Афғонистон ҳукумати (Афғонистондаги энг йирик этник гуруҳ бўлмиш пуштунлардан ташқари – таҳр.) ўзбеклар, тожиклар ва ҳазораларни ўз ичига олганини, аммо сиёсий жиҳатдан бу этник гуруҳлар вакиллари "Толибон"* таркибига кирганини кўрсатмоқда, дея қўшимча қилди Лавров.
"Инклюзив ҳукумат яратиш нуқтаи назаридан - нафақат этник, балки сиёсий нуқтаи назардан ҳам - албатта, ҳали олдинда кўп ишлар бор бор. Биз ҳаммамиз бир овоздан "Толибон"*ни ушбу йиллар давомида кун тартибида бўлган ва халқаро ҳамжамият, жумладан, БМТ доирасида эътибор қаратилаётган муаммоларни ҳал қилишга чақирдик", — деди Россия дипломатияси раҳбари.
Унинг таъкидлашича, инклюзив ҳукуматни яратиш расмий тан олиш - нафақат де-факто, балки де-юре тан олиш йўлидаги қадам бўлади.
“Ушбу масалаларни тезроқ ҳал этиш учун аёллар ва қизларнинг сайлов ва таълим ҳуқуқлари муаммосини ҳал этиш ҳам принципиал аҳамиятга эга”, — дея қўшимча қилди россиялик вазир.
Маълумот учун, 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этди.
Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақий ҳам Самарқандга келди, лекин у фақат айрим давлатлар ТИВ раҳбарлари билан алоҳида учрашувларда иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойи бошида АҚШ ва НАТО қўшинлари салкам 20 йилллик ҳарбий миссиядан сўнг Афғонистонни тарк этиши натижасида "Толибон"* Кобулга кириб келган ва ҳукуматни эгаллаган эди. Ўша йилнинг сентябрь ойи бошида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга "Толибон"*нинг биринчи ҳукмронлиги даврида ТИВ раҳбари бўлиб ишлаган ва 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошчилик қилди. Россия, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар Афғонистон янги ҳукуматини тан олиш учун улардан инклюзив ҳукумат ташкил қилиш талабини қўйган эди.

* Террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот