Самарқанд — 2023

Сергей Лебедев Қозоғистон давлат мукофоти билан тақдирланди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев номидан Самарқандда бўлиб турган Сергей Лебедевга I даражали “Дўстлик” ордени топширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев Қозоғистон давлат мукофоти билан тақдирланди.
Самарқанд шаҳрида МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг Қозоғистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Ҳамдўстлик доирасидаги интеграцион ҳамкорлик масалалари, шунингдек, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак йиғилиши мавзуларини муҳокама қилишди.
Учрашув сўнгида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев номидан Мурат Нуртлеу Сергей Лебедевга I даражали “Дўстлик” (Достик) орденини топширди.
Генеральному секретарю СНГ Сергею Лебедеву вручена государственная награда Казахстана
“Дўстлик” (Достик) ордени – Қозоғистон Республикасининг давлат мукофоти. У жамиятда ўзаро тотувликни сақлаш йўлидаги самарали меҳнати, халқлар ўртасидаги тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун берилади.